Хабарингиз бор, Гуанчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қатнашади юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган 16-Осиё ўйинларида Аҳмад Убайдуллаев таркибида Одил Аҳмедов ҳам тўп тепадиган бўлди. Бу ҳақда "Пахтакор" сардорининг фикрлари қуйидагича:
- Олимпияда ўйинларига чиқиш учун кураш олиб борадиган ёшлар билан тўп тепиш қизиқ бўлади. Уч йил аввал биз ҳам шу ёшда Олимпиядага чиқиш учун кураш олиб борган эдик. Афсуски якуний босқичда муваффақиятсиз иштирок этиб, Пекинга бора олмагандик. Бугун ҳудди шундай имкониятга эга бўлган ёшларимизга яқиндан ёрдам беришни ўзим учун бурч деб билдим ва Аҳмад аканинг таклифига розилик бердим.
- Ундай ҳолда бу мавсум Сиз ҳордиқ чиқара олмас экансиз-да, Осиё ўйинларидан қайтгач терма жамоа билан Тунис ва БААга йўл оласиз?
- Тўғри жорий мавсум анча оғир ўтди. Кеча "Бунёдкор" билан ўйинимиз якунига етгач футболчилар қисқа муддатга таътилга чиқдилар.
4 ноябрь куни терма жамоа таркибида Хитойга учиб кетаман. Унга қадар уйимда бироз хордиқ чиқариб оламан.
Manba: championat.uz
136